• 12 012 сўм
    -32.42
  • 13 467 сўм
    -58.03
  • 145 сўм
    -0.13
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 012 сўм
    -32.42
  • 13 467 сўм
    -58.03
  • 145 сўм
    -0.13
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:31

Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди

2030 йил 1 январдан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи муайян мутахассислик бўйича давлат рўйхатидан ўтган шахсларга беш йил муддатга берилади.

106
0
uznews.uz

Ҳукуматнинг 2026 йил 19 октябрдаги 577-сон қарори билан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қарорга кўра, давлат рўйхатидан ўтмаган шахсларнинг тегишли мутахассислик бўйича тиббий ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланиши тақиқланади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш билан Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази шуғулланади.

2027 йил 1 июлдан 2030 йил 1 январга қадар ходимлар мутахассислиги бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин. Бу махсус имтиҳон натижалари асосида ёки малака тоифасини бериш жараёнида автоматик тарзда амалга оширилади.

Мутахассислиги бўйича камида 20 йиллик иш стажи ва илмий даражага эга ходимлар махсус имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказилади. Бироқ мурожаат санасига қадар ўз мутахассислиги бўйича уч йил ёки ундан ортиқ вақт давомида узлуксиз касбий фаолият олиб бормаган ходимлар бундан мустасно.

Давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Тиббий малака платформаси орқали мурожаат қилиш мумкин. Электрон аризалар дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, суткасига 24 соат қабул қилинади.

Ваколатли орган сўровномани беш иш куни ичида кўриб чиқиб, талабгорни махсус имтиҳонга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисида қарор қабул қилади.

Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома электрон шаклда расмийлаштирилади. Унинг ҳақиқийлигини Тиббиёт ва фармацевтика мутахассисларининг ягона электрон реестри орқали текшириш мумкин. Гувоҳноманинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ёки дубликати берилмайди.

Касбий фаолиятни давом эттириш учун ходимлар ҳар беш йилда қайта давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Қарор расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.

106
0

Изоҳ