• 12 012 сўм
    -32.42
  • 13 467 сўм
    -58.03
  • 145 сўм
    -0.13
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 012 сўм
    -32.42
  • 13 467 сўм
    -58.03
  • 145 сўм
    -0.13
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 13:57

Президент ўзбек алифбосини такомиллаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади

Қонун 21 октябрь куни — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 37 йиллиги муносабати билан имзоланди. Ислоҳотни минимал харажатлар билан амалга ошириш режалаштирилган.

251
0
uznews.uz

21 октябрь куни, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган санада, президент лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

«Кўп йиллик тарихий хато ниҳоят тузатилди. Бу масала кўп йиллар давомида баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келган ва уларнинг охири кўринмас эди. 2023 йил 11 декабрь куни жадидлар меросига бағишланган конференцияда сўзга чиқиб, алифбони такомиллаштириш ташаббусини илгари сурдим ва бу мунозараларга нуқта қўйиш вақти келганини айтдим.

Албатта, ўзгаришлар ҳар доим ҳам осон кечмайди. Улар эътироз ёки хавотир уйғотиши табиий. Аммо ишонинг, ёзувимиздаги камчиликларни бартараф этиш ва она тилимизнинг рақамли макондаги мавқеини мустаҳкамлашнинг бошқа йўли йўқ эди», — деди Саида Мирзиёева.

Унинг таъкидлашича, ҳозирча барча ҳужжатлар алмаштирилмайди. Бунинг учун харажатларни имкон қадар камайтириш йўли танланган.

Амалдаги барча ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозлар ўз кучида қолади. Дарсликлар, пешлавҳалар ва кўрсаткичлар эса хизмат муддати тугашига қараб босқичма-босқич алмаштирилади.

«Ушбу қонуннинг айнан 21 октябрь куни қабул қилиниши чуқур рамзий маънога эга. Такомиллаштирилган алифбомиз маърифатпарвар аждодларимизнинг орзуси — ёшлар саводхонлигини ошириш ва тилимиз нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонаман», — деди Президент Администрацияси раҳбари.

251
0

Изоҳ