Мазали таомлар энди янада кўпроқ фойда олиб келади. Ўзбекистоннинг бир неча авлод вакилларига таниш бўлган EVOS тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғи ҳар куни EVOS нинг барча 90 та ресторанида ва исталган буюртма бериш канали орқали амалга оширилган ҳар бир буюртма учун бонусларни қўлга киритиш имконини берувчи EVOS Rewards ягона содиқлик дастури ишга туширилганини эълон қилади.
Дастур қоидалари содда ва тушунарли. Иштирокчиларга ҳар бир буюртма суммасининг 5% миқдорида бонус баллари\* ҳисобланади. Ушбу баллар орқали исталган харид қийматининг 20% гача тўлаш мумкин\*. Бир бонус бали бир ўзбек сўмига тенг — ҳеч қандай мураккаб ҳисоб-китоблар ва майда шрифтлар йўқ. Шунчаки буюртмани расмийлаштиринг, QR-кодни сканерланг ва тежамингиз қандай ортиб бораётганини кузатинг.
«EVOS меҳмонлари манфаатли таклифга эга бўлишлари учун махсус акцияни кутишларига ҳожат йўқ. EVOS Rewards билан мукофотлаш ҳар бир ташрифнинг бир қисмига айланади: иш кунидаги тушлик танаффусида харид қилинган лаваш ҳам дам олиш кунлари бутун оила учун берилган буюртма ҳам бонусларни олиб келади. Дастурни шунчалик содда қилдикки, уни атиги ўн сонияда тушуниб олиш, фойдасини эса биринчи буюртмаданоқ ҳис қилиш мумкин. Меҳмонларимизнинг эҳтиёжларини тушуниш ва ростдан ҳам муҳим бўлган онда мукофотлаш — ушбу дастурнинг асосий ғояси», – дея таъкидлади EVOS маркетинг бўлимининг директори Ксения Родина.
15 000 та «Хуш келибсиз» баллари — рўйхатдан ўтгандан сўнг дарҳол
Дастурнинг ишга туширилиши муносабати билан янги иштирокчи рўйхатдан ўтганидан сўнг дарҳол 15 000 та «Хуш келибсиз» бонусларини қўлга киритади. Уларнинг амал қилиш муддати — 14 кун\*. Дастурга бир дақиқадан ҳам камроқ бўлган вақт ичида қўшилиш мумкин:
EVOS иловаси, evos.uz сайти, t.me/evosdeliverybot боти орқали ёки ресторандаги исталган ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш киоскида рўйхатдан ўтинг.
Телефон рақамингизни SMS ёрдамида тасдиқланг ва тайёр.
Буюртмани касса олдида расмийлаштиряпсизми? Бонусларни ҳисобингизга қабул қилиш ёки ечиб олиш учун шунчаки EVOS иловасида QR-кодни тўловдан аввал кўрсатинг\*.
Бонусларга эга бўлишга янада кўпроқ сабаблар
EVOS Rewards бир марталик акция учун яратилмаган — дастур иштирокчиларга доимий равишда фойда олиб келади:
• Буюртма суммасидан 5% бонус баллари билан қайтади\*
• Харид нархининг 20% гача бўлган миқдорини бонус баллари билан тўлаш мумкин\*
• 10 000 та бонус баллар туғилган кунга\*
• 180 кун — харидлар учун ҳисобланган балларнинг амал қилиш муддати: улардан фойдаланиш учун етарли вақт\*
Бонусларни сарфлашнинг янги имконияти: Chizzi-Chizz ни қарши олинг
Ҳозир бонусларни тўплашни бошлашнинг айни вақти. EVOS Rewards дастури ишга туширилиши билан бир вақтда ресторанлар тармоғи пишлоқ ишқибозлари учун мўлжалланган, чекланган муддат давомида амал қиладиган Chizzi-Chizz махсус таомномасини тақдим этади. Янги таомларни 2027 йил 14 январгача татиб кўриш мумкин.
Асосий янгилик — товуқ ёки мол гўштили пишлоқ қўшилган Chizzi-Chizz Lavash уч хил кўринишда: махсус пишлоқли рецепт асосида тайёрланган хамир, эритилган чеддер пишлоғининг учта бўлаги ва тўйинган таъмга эга «Тўрт хил пишлоқ» соуси. Таомни қарсилдоқ чипслар ва янги сабзавотлар янада мазали қилади. Гарнир сифатида эса худди шу «Тўрт хил пишлоқ» соуси остида тортиладиган тилла ранг Chizzi-Chizz Fries картошка фри таклиф этилади.
Яна бир ёқимли янгилик: EVOS Rewards иштирокчилари Chizzi-Chizz таомномасидаги ҳар бир маҳсулот учун белгиланган 5 000 бонус балларини қўлга киритадилар\*. Ушбу баллар буюртма суммасидан ҳисобланадиган стандарт 5% бонусларга қўшимча равишда тақдим этилади.
Бугуноқ бонуслар тўплашни бошланг
EVOS иловасини юклаб олинг, икки босқичда рўйхатдан ўтинг ва 15 000 та «Хуш келибсиз» бонус балларига эга бўлинг: zakaz.evos.uz.
EVOS компанияси ҳақида
EVOS — Тошкент ҳамда мамлакат вилоятларидаги 90 та ресторанларида янги тайёрланган лавашлар, бургерлар, шаурма ва бошқа таомларни таклиф этадиган ўзбек тезкор хизмат кўрсатиш ресторанлари тармоғи. Етказиб бериш хизмати EVOS иловаси, сайти ва Telegram орқали мавжуд. Компания Тошкент шаҳрида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг тез ривожланаётган ресторан брендларидан бири ҳисобланади.
\* EVOS Rewards дастури ва Chizzi-Chizz таклифининг тўлиқ қоидалари, жумладан, бонус балларини ҳисоблаш ва ечиб олиш шартлари, уларнинг амал қилиш муддатлари ҳамда истиснолар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Сайт: evos.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ