• 12 172 сўм
    35.61
  • 14 357 сўм
    38.36
  • 157 сўм
    -0.25
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 172 сўм
    35.61
  • 14 357 сўм
    38.36
  • 157 сўм
    -0.25
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 15:35

Йил бошидан буён Ўзбекистонда 8 та гиёҳвандлик лабораторияси тугатилиб, 140 кг дан ортиқ гиёҳванд моддалар мусодара қилинди

Икки ой ичида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 22 та гиёҳвандлик жиноий гуруҳини йўқ қилди ва 90 га яқин кишини қўлга олди.

400
0
t.me/toshkentaero_official

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида республика бўйлаб гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказилди, дейилади "Ўзбекистон 24" телеканали репортажида.

Атиги 2 ой ичида 22 та уюшган наркожиноий гуруҳ тугатилди, 5 нафар жиноий гуруҳ етакчилари ва уларнинг 84 нафар ёрдамчилари қўлга олинди.

Қўлга олинган фуқароларнинг 20 нафари психотроп, 28 нафари анъанавий, 41 нафари синтетик гиёҳвандлик воситаларини интернет-дўконлар орқали тарқатиш билан шуғулланган.

Ўтган йил давомида жами 14 та наркология лабораторияси аниқланган бўлса, жорий йил бошидан буён 8 та наркология лабораторияси тугатилди. Улардан 3 таси психотроп, 5 таси синтетик гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқариш цехларидир.

Йил бошидан қуйидагилар ноқонуний муомаладан чиқарилди:

• 41 кг анъанавий гиёҳвандлик воситалари;
• 100 кг дан ортиқ синтетик гиёҳванд моддалар;
• 200 мингга яқин психотроп дори воситалари (1 млн дозага тенг);
• қарийб 2 тонна прекурсорлар.

Қайд этилишича, жиноий гуруҳлар 3 ойдан 10 йилгача фаолият юритган. Улар ҳар йили 1 млн. донагача психотроп моддалар, 2 тоннадан 2,5 тоннагача гашиш ва опий, юзлаб килограмм синтетик гиёҳванд моддаларни интернет орқали сотишган.

400
0

Изоҳ