Аввалроқ, Тошкентда “тюнинг” қилиш билан шуғулланувчи Асадбек Жумаев автомобилда қоидабузарликлар қилиши ва бошқалар қоидабузарлик қилиб 10 суткага қамалганда, кичкина жарима билан кутилганини айтиб чиқиши ҳақида гапиргани видеоси тарқалганди.
Шундан сўнг, Олий суд мазкур йигитга нисбатан чиқарилган жарима жазоси қайта кўриб чиқилгани ва унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилгани ҳақида хабар берди.
Бугун ижтимоий тармоқда Асадбек Жумаев жазони ижро этиш муассисида жазо ўтаётгани акс этган суратлар тарқалди. Расмларда у хонани супураётганини кўриш мумкин.
Изоҳ