• 12 137 сўм
    -0.53
  • 14 319 сўм
    11.52
  • 158 сўм
    -0.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 137 сўм
    -0.53
  • 14 319 сўм
    11.52
  • 158 сўм
    -0.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 08:37

Тошкент ЙПХ ходимини уриб юборган ўсмир BMW автомобилини олиб қочганлиги аниқланди

У машинани мойкадан олиб қочиб кетган. Унга нисбатан иккита модда билан жиноят иши очилди.

391
0
uznews.uz коллажи

Жорий йилнинг 25 февраль куни Тошкент шаҳар Миробод туманида вояга етмаган шахс томонидан автомашина билан йўл-патрул хизмати инспектори уриб юборилганлиги ҳолати ҳақида хабар берилганди

Бош прокуратура берган баёнотга кўра, 2010 йилда туғилган вояга етмаган шахс мактабнинг 10-синф ўқувчиси бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай, ўз тенгдошлари орасида “Instagram” ва бошқа ижтимоий тармоқларда ўзини кўрсатиш, турли хил чет элда ишлаб чиқарилган автомашиналарни мақтаниб намойиш қилиш мақсадида автомашина овозини ноқонуний равишда кучайтириб, мигалка ва сиреналар ўрнатган ҳолда бир неча маротаба жамоат хавфсизлигига қарши ҳуқуқбузарликлар содир этиб келган.

Муқаддам ҳам автомашинани бошқариб, йўл-патруль хизмати ходимларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмаганлиги учун жорий йилнинг 9 январь куни унинг отаси суд қарорига асосан МЖтКнинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан маъмурий жавобгарликка тортилган. Шунга қарамасдан, тегишли хулоса чиқарилмай, ноқонуний ҳаракатлар давом эттирилган.

Хусусан, жорий йил 25 февраль куни соат 21:30 ларда танишининг опасига тегишли бўлган “BMW” русумли автомашина ювиш шохобчасида қолдирилганлигидан хабар топиб, тураргоҳда калити билан қолдирилган автомашинани ҳайдаб кетиб, олиб қочган.

Автомашинани бошқариш давомида Миробод тумани Нукус кўчасида ҳаракатланаётган вақтда пиёдалар ва бошқа ҳаракат иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида транспорт оқимини тўхтатиш ҳақида жезл билан ишора берган йўл-патруль хизмати инспектори Ҳосилбек Эшназаровнинг қонуний талабига бўйсунмаган.

Ҳуқуқбузар жавобгарликдан қочиш мақсадида олди ва ён томонидаги автомашиналарни кескин айланиб ўтиб, авариявий ҳолат юзага келтирган ҳамда хизмат вазифасини бажараётган Йўл-патруль хизмати ходимини автомашинаси билан уриб, унга ҳаёт учун хавфли оғир тан жароҳати етказган ҳолда ҳаракатини давом эттирган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган барча зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, 27 февраль куни ходим вафот этган. 

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида тўпланган ҳужжатларга кўра, автомашинани бошқарган вояга етмаган шахснинг ҳаракатларида транспорт воситасини олиб қочиш ҳамда жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш аломатлари мавжудлиги аниқланган. 

Шу муносабат билан у Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) ва 104-моддаси 3-қисми “д” бандида (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида жалб этилди.

Ҳозирда гумон қилинувчи вояга етмаган шахс Жиноий-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан алоҳида назоратга олинган.

391
0

Изоҳ