• 12 137 сўм
    -0.53
  • 14 319 сўм
    11.52
  • 158 сўм
    -0.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 137 сўм
    -0.53
  • 14 319 сўм
    11.52
  • 158 сўм
    -0.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:13

Кичкина жарима билан қутилиб қолганини айтиб мақтанган йигит қамалди

Тошкентда йўл қоидаларини бузиб, жарима тўлаб қутилиб юрган йигит иши қайта кўрилди.

247
0
Олий суд

Аввалроқ, бир йигит бошқалар қоидабузарлик қилиб 15 суткага қамалганда, кичкина жарима билан кутилганини айтиб чиққани ҳақида хабар қилгандик

Олий суд хабарига кўра, унга нисбатан жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2026 йил 16 январдаги қарори устидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан кассация тартибида протест киритилган.

Бугун Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида А. Жумаевга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кассация тартибида кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг жарима солиш ҳақидаги қарори бекор қилинди.

Тошкент шаҳар судининг қарорига мувофиқ А. Жумаевга МЖтКнинг 195-2-моддаси (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш) билан 10 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

247
0

Изоҳ