• 12 137 сўм
    -0.53
  • 14 319 сўм
    11.52
  • 158 сўм
    -0.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 137 сўм
    -0.53
  • 14 319 сўм
    11.52
  • 158 сўм
    -0.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Бугун, 15:18

Тошкентда дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнири бошланди

Пойтахтдаги "Ҳумо Арена" мажмуасида дзюдо бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи нуфузли халқаро турнир бошланди. Мусобақада дунёнинг барча қитъаларидан 400 га яқин спортчи иштирок этмоқда.

226
0
Judo Uz

Турнирнинг биринчи кунида 5 та вазн тоифасида медаллар жамланмаси ўйналади. Унда эркаклар ўртасида 60 ва 66 килограммгача, аёллар ўртасида 48 ва 52 килограммгача ҳамда 57 килограммгача бўлган вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Тошкентдаги турнир 27 февралдан 1 мартгача давом этади. Уч кун давом этадиган мусобақада эркаклар ва аёллар ўртасида медаллар ўйналади. Умумий соврин жамғармаси 154 000 еврони ташкил этади ва тўпланган очколар жаҳон рейтинги ва Олимпиада йўлланмасида ҳисобга олинади.

Барча мусобақа кунларига томошабинлар учун кириш бепул.

226
0

Изоҳ