• 12 172 сўм
    35.61
  • 14 357 сўм
    38.36
  • 157 сўм
    -0.25
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 172 сўм
    35.61
  • 14 357 сўм
    38.36
  • 157 сўм
    -0.25
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 12:10

Тошкент вилояти прокуратураси девонхона ходими $9 минг билан қўлга тушди

У электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича аниқланган жаримани бартараф этиб бериш эвазига мазкур маблағни талаб қилган.

443
0
ДХХ

Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири Ўртачирчиқ туманидаги ЯТТга тегишли савдо дўконида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича аниқланган 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Шунингдек, девонхона нозири ҳозирда Наманган шаҳридаги нуфузли олийгоҳда ўқиётганлиги боис, талаб этилган пулни шу жойга олиб келиб беришни сўраган.

ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 9 минг АҚШ долларини Наманган вилоятида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан ушбу шахс ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 25,168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, девонхона нозирига нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди.

443
0

Изоҳ