InfinBANK ҳамкор-дўконларга боғланмаган ҳолда харидларни амалга ошириш ва 24 ойлик қулай бўлиб тўлаш имконини берадиган янгиланган InfinBaraka муддатли тўлов картасини тақдим этди.
Исталган харид учун ва исталган жойда муддатли тўлов
Янги муддатли тўлов картасининг асосий фарқи шундаки, у ҳамма жойда ишлайди. Энди махсус дўконларни излаш ёки савдо нуқтаси ҳамкор тармоққа кириш-кирмаслигини аниқлашнинг ҳожати йўқ. Карта исталган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчасида, Ўзбекистонда ва ундан ташқарида қабул қилинади.
Амалда бу нимани англатади?
• Исталган техника дўконидан смартфон, ноутбук ёки телевизор сотиб олиш
• Супермаркетлардаги маҳсулотлар ва кундалик харидлар учун тўлов қилиш
• Кир ювиш машинаси ёки кондиционер сотиб олиш
• Хорижда чипта ёки меҳмонхона ҳақини тўлаш
• Кафе, ресторан, сервислар ва онлайн дўконларда ҳисоб-китоб қилиш
Битта карта — минглаб имкониятлар. InfinBaraka билан бюджетни режалаштириш янада осонлашди. Муддатли тўлов муддати 24 ойгача узайтирилди — бу стандарт таклифлардан икки баравар кўп.
Молиявий шартлар олдиндан тушунарли:
• устама — йиллик харид суммасининг 1/4 қисми
• яширин комиссиялар ёки фоизларсиз
Сиз қачон ва қанча тўлашингизни аниқ биласиз.
Қулай тўловлар ва юқори лимит
• 100 000 000 сўмгача лимит — йирик харидлар учун мос
• Янгиланадиган лимит — 36 ой мобайнида
• Картанинг амал қилиш муддати — 5 йил
• Карта фақат нақд пулсиз операциялар учун мўлжалланган — максимал даражада назорат ва қулайлик
Янгиланган муддатли тўлов картаси — бу муҳим харидларни кечиктирмасдан ва бюджетни ортиқча юкламаган ҳолда ҳозир қулай яшашга ёрдам берадиган восита.
InfinBANK реал ҳаёт учун тушунарли, технологик ва узоқ муддатли фойдаланишга мўлжалланган ечимларни яратади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ