Тошкентда 10-синф ўқувчиси, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳолда, BMW автомобилда ЙПХ ходимини уриб, жароҳатлаб юборганди. Ходим касалхонaгa ётқизилган ва унинг ҳолати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинган. Автомобилда кўплаб жарималар қайд этилган, шунингдек, у доимий равишда ҳайдовчилик ҳуқуқи бўлмаган шахсларга ўтказиб берилган.
Маълум бўлишича, ўқувчи бир ой олдин ҳам йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва ота-онаси болалари тарбияси бўйича мажбуриятларни бажармаганликлари учун жаримага тортилган.
2025 йил 12 сентябрда ўқувчи дарсларга қатнашмаганлиги, 2026 йил 8 январда эса ўзи бошқариб, йўл ҳаракати қоидаларини жиддий бузганлиги учун ота-онаси жаримага тортилган. Уларнинг ота-онаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси бўйича жавобгар бўлган.
BMW автомобили 2002 йилда туғилган Атадиянова Лейла Бекзодовна номигa рўйхатга олинган бўлиб, 2024 йилдан бошлаб 18 марта ҳайдовчилик ҳуқуқи бўлмаган шахсларга мунтазам равишда бериб келинган ва 37 марта йўл ҳаракати қоидаларини жиддий бузган.
Ўқувчи ўзини танқид қилиб, жабрланган ЙПХ ходими ва унинг оиласидан узр сўраган. Унинг отаси Зафаржон Кучкунов ҳам жамоатчиликдан узр сўраб, ўғлига етарлича эътибор бермаганини тан олган. У ўзининг бепарволиги сабабли ўғли қотил бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов давом этмоқда.
Изоҳ