Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва ушбу ҳафта давомида Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Шимолий ҳудудларда эса фақат 3-4 март кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари +3...+8 даража илиқ, республика шимолида -3 даража совуқ +2 даража илиқ, кундуз кунлари +10...+15 даража илиқ атрофида бўлади. Ҳафта ўртасида эса ҳарорат қисқа муддатга +7...+10 даража илиққача пасаяди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади.
2-6 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин, республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Бугун ва эртага кундузи ҳарорат +11...+13 даража илиқ бўлади. Кейинчалик ҳарорат асосан кечалари +4...+7 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари +8...+10 даража илиққача пасаяди.
Изоҳ