Бухоро вилояти ИИБ тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тадбирда 21 ёшли фуқаронинг моддий манфаатдорлик йўлида қонунга хилоф фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.
Мазкур шахс Telegram мессенжерида махсус канал ташкил этиб, унда хотин-қизларнинг суратларини жойлаштирган ҳамда уларнинг хизматларини соатбай ва тунбай кўринишида муайян маблағ эвазига нархлаб келган.
Жорий йилнинг 12 февраль куни соат тахминан 15:00 ларда у Бухоро шаҳридаги хонадонларнинг бирида мижозга жинсий алоқа қилиш учун ўз Telegram гуруҳидаги аёллардан бирини 400 минг сўм эвазига гаплашиб берган. Бунинг учун йигит хизмат ҳақи сифатида 100 000 сўм талаб қилган.
Инсон қадри ва номуси устидан савдо қилиб, яратилган шароит эвазига 100 000 сўм миқдоридаги пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан ЖКнинг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ