Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийси вилоятларида 28 февраль куни кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин.
1 мартда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёмғир ёғади, шимолда баъзи жойларда қор ёғади. Бухоро, Навоий вилоятларида айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Республиканинг кўпчилик ҳудудларида ҳаво ҳарорати +10...+15 даража атрофида, 1 март-якшанба куни баъзи жойларда +17 даража илиққача, жанубда +20...+25 даража илиққача бўлади. Ҳарорат кечалари +1...+6 даража илиқ бўлади.
Республика шимолида асосан ҳарорат кечалари -2...-7 даража совуқ, кундуз кунлари 0...+5 даража илиқ бўлади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкентда: ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бугун кундузи +12...+14 даража илиқ, эртага +10...+12 даража илиқ, якшанба куни +14...+16 даража илиқ бўлади. Ҳарорат кечалари +2...+4 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Изоҳ