• 12 137 сўм
    -0.53
  • 14 319 сўм
    11.52
  • 158 сўм
    -0.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 137 сўм
    -0.53
  • 14 319 сўм
    11.52
  • 158 сўм
    -0.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 25 феврал 10:24

Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядро кучлари раҳбари этиб тайинлади — ОАВ

Шимолий Корея етакчисининг 13 ёшли қизи Жу Э стратегик қуроллар бўйича буйруқлар бермоқда, генераллардан ҳисоботлар қабул қилмоқда.

221
0
Yonhap

Ким Чен Ин 13 ёшли қизи Жу Эни КХДР ядро кучлари дастури раҳбари этиб тайинлади. Бу ҳақда The Chosun Daily ҳукумат манбаларига, разведка маълумотларидан хабардор шахсларга таяниб хабар берган. 

Инсайдер сўзларига кўра, Жу Э Пхеньян ядро кучлари бошқармаси директорига тенг лавозимни эгаллаган ва энди ҳарбий лойиҳалар билан боғлиқ ишлаб чиқаришни назорат қилмоқда. Разведканинг маълум қилишича, расман бу йўналишга генерал Чан Чан Ха раҳбарлик қилаётган бўлса-да, ҳарбийлар ҳисоботларни айнан КХДР етакчисининг қизи қабул қилади ва мамлакатнинг стратегик қуроллари бўйича буйруқлар беради.

Мутахассислар фикрича, бу тайинлов Жу Э отасининг эҳтимолий вориси сифатида кўрилаётганидан далолат бериши мумкин. Бу фикрни унинг сўнгги йилларда Ким Чен Ин билан бирга жамоат тадбирларида, жумладан ракеталар синови объектларига ташрифларда мунтазам қатнашиб келаётгани ҳам қўллаб-қувватлайди.

Жу Э — Ким Чен Ин ва унинг рафиқаси Ли Соль Чжунинг уч фарзандидан ўртанчаси. Қизнинг исмини илк бор 2013 йилда КХДРга ташриф буюрган америкалик собиқ НБА ўйинчиси Деннис Родман ошкор қилган эди.

Ким Чен Ин оиласи ҳақида жуда кам маълумот бор. Тахминларга кўра, жуфтликнинг катта фарзанди 2010 йил охири ёки 2011 йил бошида, иккинчи фарзанди 2012 йил декабри охирида, учинчи фарзанди эса 2017 йилда туғилган.

221
0

Изоҳ