Андижон вилояти Балиқчи туманида 8 ёшли бола пиёдалар ўтиш жойидан югуриб ўтаётган вақтда юк машинаси уриб юборгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати UzNews.uz'га маълумот берди.
Жорий йилнинг 24 февраль куни соат 15:56 атрофида Андижон вилояти Балиқчи тумани "Эски Марказ" МФЙ ҳудудида ҳайдовчи 2002 йилда туғилган А.Ж. ўзининг "Зил 130" юк автомашинасини бошқариб келаётиб, олдинда тартибга солинган чорраҳадаги пиёдалар ўтиш жойидан кескин югуриб чиққан пиёда, 2017 йилда туғилган Ҳ.М.ни уриб юбориб, руль бошқарувини йўқотган ва чорраҳада тўхтаб турган Cobalt автомашинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида, вояга етмаган пиёда Ҳ.М. олган тан жароҳатлари билан шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларига қарамасдан вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси ходимлари томонидан ЖКнинг 266 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ