• 12 236 сўм
    23.34
  • 14 440 сўм
    28.77
  • 159 сўм
    -0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 236 сўм
    23.34
  • 14 440 сўм
    28.77
  • 159 сўм
    -0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 00:37

Президент Санкт-Петербургда болани қутқарган ўзбекистонликни "Жасорат" медали билан тақдирлади

Шавкат Мирзиёев фавқулодда вазиятда кўрсатган жасорати учун Ибодуллаев Хайруллони "Жасорат" медали билан мукофотлаш тўғрисида фармон чиқарди.

149
0
Коллаж UzNews.uz

Аввалроқ, Санкт-Петербургда ўзбекистонлик эркак 7-қаватдан тушиб кетган 6 ёшли болани қутқариб қолгани ҳақида хабар берган эдик. Бола оёғи синган ва ички аъзолари шикастланган, ўзбекистонлик эса қўли ва қовурғалари синган.

Шавкат Мирзиёев Хайрулло Сайдуллаевични "Жасорат" медали билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ҳужжатда айтилишича, Х.Ибодуллаев Санкт-Петербургдаги шундай мураккаб вазиятда ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, мардлик ва фидойилик кўрсатган. У кўп қаватли уйнинг юқори қаватидан пастга тушиб кетган ёш болани қутқариб қолди. Бу билан у ўзбек халқига хос юксак мардлик ва қаҳрамонлик фазилатларини яққол намоён этди.

Эслатиб ўтамиз, "Жасорат" медали билан тақдирланган фуқароларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

149
0

Изоҳ