Куни кеча президент ва ёшлар учрашувида хоразмлик 4-синф ўқувчиси Отамурод Райимбоев президентга қўшиқ куйлаб берганди. Шавкат Мирзиёев қўшиқни тинглаб, болакай билан суҳбатлашиб, унга машина совға қилганди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов муҳтарам президентнинг совғасини Отамурод Райимбоевга оила аъзолари, устозлари иштирокида тантанали равишда топширди.
“Президентимиз совға қилган автомобилни дадажонимга совға қиламан” — дейди Отамурод Раяимбоев.
Изоҳ