• 12 137 сўм
    -50.58
  • 14 307 сўм
    -59.63
  • 159 сўм
    -0.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 137 сўм
    -50.58
  • 14 307 сўм
    -59.63
  • 159 сўм
    -0.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 16:31

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари орасида озиқ-овқатдан заҳарланишнинг 6 ҳолати қайд этилди — Санэпидқўмита

2025 йилда республика бўйича жами 44 та озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолати рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг аксарияти уй шароитида тайёрланган консерваларни истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган.

101
0
uznews.uz

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Отабеков ўтган йили озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган текширувлар натижаларини маълум қилди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, 2025 йилда республика бўйича 44 та озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилган. Уларнинг 6 тасида заҳарланиш ҳолатлари мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари орасида кузатилган.

29 ҳолатда 63 нафар фуқаро (шундан 17 нафари болалар) уй шароитида тайёрланган сабзавот консерваларини истеъмол қилиш оқибатида жабр кўрган.

Бундан ташқари, ўтган йил давомида ўтказилган қатор текширувлар натижасида сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган, яроқлилик муддати ўтган ёки органолептик кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаган 33 230 тонна озиқ-овқат маҳсулоти муомаладан чиқарилган.

Маҳсулот турлари кесимида энг катта ҳажм 259 тонна шакар ва қандолат маҳсулотлари, 251 тонна алкоголли ва алкоголсиз ичимликлар, 220 тонна мева-сабзавот ва полиз экинлари, шунингдек 106 тонна гўшт маҳсулотларига тўғри келган.

Фуқароларга уй шароитида тайёрланган консерваларни, шунингдек сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилмаслик тавсия этилди.

101
0

Изоҳ