ФИФА раҳбари Жанни Инфантино сешанба куни AFP агентлигига берган интервьюсида, Мексикада гиёҳванд моддалар картели етакчисининг ўлдирилиши натижасида юзага келган зўравонлик ҳақидаги илк изоҳларида Мексиканинг Жаҳон чемпионати ўйинларини ўтказиши ҳақида "жуда хотиржам" эканлигини айтди.
"Жуда хотиржамман, ҳамма нарса яхши. Бу ажойиб бўлади", - деди Инфантино.
Маълумот учун, Мексика 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатини ўтказадиган учта мамлакатдан бири, Қўшма Штатлар ва Канада билан бир қаторда.
Мексиканинг Гвадалахара шаҳри қудратли (CJNG) — жиноий ташкилот раҳбарининг ўлимидан кейин содир бўлган зўравонликдан ларзага келди. Ҳодисадаги тўқнашувлар пайтида камида 74 киши ҳалок бўлган.
Аввалроқ Мексика президенти Клаудия Шеинбаум ҳам Жаҳон чемпионати мухлислари учун "ҳеч қандай хавф йўқлиги"га ва уларнинг хавфсизлиги учун "тўлиқ кафолатлар" тақдим этилишига ишонтирган эди.
Изоҳ