• 12 236 сўм
    23.34
  • 14 440 сўм
    28.77
  • 159 сўм
    -0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 236 сўм
    23.34
  • 14 440 сўм
    28.77
  • 159 сўм
    -0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 00:42

Россияда ёш болани қутқарган ўзбекистонлик 1 млн рубль мукофот билан тақдирланди

Тигран Кеосаян номидаги мукофотни Хайрулла Ибодуллаевга РТ бош муҳаррири Маргарита Симонян топширди.

194
0
Шахвий архив

Санкт-Петербургда деразадан тушиб кетган болани қутқарган ўзбекистонлик эркак Хайрулло Ибодуллаев Тигран Кеосаян номидаги 1 миллион рубль (тахминан 13 минг доллар) мукофотга сазовор бўлди. Бу ҳақда РТ халқаро медиа гуруҳининг "Россия сегодня" Telegram-канали хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу сумма унинг ҳисоб рақамига келиб тушган. Ўзбекистонлик пулни оиласига ватанига жўнатишни режалаштирмоқда. Унинг сўзларига кўра, маблағ уй қурилиши ва отасининг даволаниши учун сарфланади.

Аввалроқ Тигран Кеосаян номидаги мукофотни унинг турмуш ўртоғи, РТ бош муҳаррири Маргарита Симонян берган эди.

Хайрулло Ибодуллаев ушбу мукофотни қўлга киритган тўртинчи шахс бўлди. Бунгача қаҳрамонлик учун Бугурусланлик икки тарбиячи ва коллежга ҳужум пайтида ҳалок бўлган Анапалик қўриқчи тақдирланган эди.

Аввалроқ, Ибодуллаев Хайрулло фавқулодда вазиятда кўрсатган жасорати учун "Жасорат" медали билан тақдирлангани ҳақида хабар берган эдик. Бу ҳақдаги фармонни Шавкат Мирзиёев имзолади. Медалга бериладиган пул мукофоти миқдори БҲМнинг 10 бараварини ташкил этади.

194
0

Изоҳ