• 12 137 сўм
    -50.58
  • 14 307 сўм
    -59.63
  • 159 сўм
    -0.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 137 сўм
    -50.58
  • 14 307 сўм
    -59.63
  • 159 сўм
    -0.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 11:32

Тадбиркорлар, хусусий ўқув марказларига биноларни ижарага берувчи бизнес вакилларига солиқ имтиёзлари берилади

Хусусий ўқув марказлари ассоциацияга бирлаштирилади, уларнинг ўқитувчилари эса хорижда стажировка ўташ имкониятига эга бўлади.

73
0
Иллюстрация

Президент мамлакатда Ўқув марказлари ассоциациясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифни қўллаб-қувватлади, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Қайд этилишича, хорижий тиллар бўйича сертификат олган ёшларнинг имтиҳон ва ўқиш харажатларини қоплаш механизми юқори самара берган.

Ҳозирги вақтда тил сертификатига эга ёшлар сони 600 минг нафардан ошди, хорижий тилларни эркин биладиган 72 минг нафар инструктор шаклланди, хусусий ўқув марказлари сони эса уч баробарга кўпайиб, 38 мингтадан ошди.

Эндиликда ассоциацияга аъзо бўлган хусусий ўқув марказларига биноларни ижарага берувчи тадбиркорлар ижара даромадидан олинадиган солиқ ва фойда солиғини тўлашдан озод этилади.

Шунингдек, бундай марказлар ўқитувчилари Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳисобидан АҚШ, Буюк Британия, Сингапур, Япония ва бошқа давлатларнинг илғор таълим муассасаларида стажировкага юборилади.

Бундан ташқари, чекка ҳудудлардаги ўқув марказлари учун ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади, уларнинг ўқитувчилари учун даромад солиғи ставкаси 7,5 фоизни ташкил этади (ҳозирда ижтимоий ва даромад солиқлари 12 фоиздан).

Ёшлар ишлари агентлигига хусусий ўқув марказлари билан ҳамкорликда ҳар йили 20 минг нафар ёшни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларга ўқитиш дастурини йўлга қўйиш, шунингдек, ҳар бир туманга техникумлар ва ўқув марказлари қошида касбий лабораториялар ташкил этиш учун 500 млн сўмгача маблағ ажратиш вазифаси юклатилди.

73
0

Изоҳ