Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво 13-18 даража илиққача, жанубда 20-23 даража илиққача исийди.
Фақат Қорақалпоғистон Республикасида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати 2-7 даража атрофида бўлади. Хоразм вилоятининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Эртага Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамолда баъзи жойларда қор ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат фони деярли ўзгармайди.
25 февралда шимоли-ғарбий ҳудудларда ва чўл ҳудудларда, 25 февралда кечга томон ва 26 февралда республиканинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати 26 февралда 8-11 даража илиққача, шимолда 2 даража совуқдан +3 даража илиққача пасаяди.
27 февралда Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида кечаси баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-3 даражага кўтарилади.
Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 24-26 февраль кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 26 февралда айрим жойларда кучли бўлади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республика бўйича баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, 25-26 февралда айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши, 25 февралда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Тошкентда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 14-16 даража илиқ бўлади.
Эртага куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-6 даража илиқ, кундузи 14-16 даража илиқ бўлади. 25 февраль – чоршанба куни ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-9 даража илиқ, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.
26 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 5-7 даража илиқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади. 27 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 3-6 даража илиқ, кундузи 12-15 даража илиқ бўлади.
Шамол ўзгарувчан йўналишда 3-8 м/с тезликда эсади, 25-26 февраль кунлари 10-12 м/с гача кучайиши мумкин.
Изоҳ