• 12 169 сўм
    36.93
  • 14 360 сўм
    -0.1
  • 159 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 169 сўм
    36.93
  • 14 360 сўм
    -0.1
  • 159 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 10:42

Тошкент осмонида метеоритга ўхшаш номаълум тушаётган жисм кузатилди — видео

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институти мутахассислари дастлабки ўрганиш ишларини олиб борди.

209
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда “Космонавтлар” метро бекати яқинида тасвирга олинган, осмонда учиб ўтаётган номаълум ёрқин жисм акс этган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институти расмий муносабат билдирди. 

ЎзР ФА Астрономия институти мутахассислари томонидан мазкур ҳолат юзасидан дастлабки ўрганишлар олиб борилди. Ҳозирги вақтда видеода қайд этилган ҳодисанинг метеорит тушиши ёки бошқа табиий ёки техноген манба билан боғлиқ экани расман тасдиқлангани йўқ. Ер юзасига етиб келган қолдиқлар мавжуд бўлмаса, ҳодисанинг табиати ҳақида аниқ хулоса бериш имконсиз.

Маълумот учун: метеоритлар - Қуёш тизимида ҳаракатланувчи кичик қаттиқ жисмлар бўлиб, улар Ер атмосферасига кирганда кучли қизиш натижасида ёрқин из қолдиради ва бу ҳодиса метеор деб аталади. Агар бундай жисм атмосферада тўлиқ ёниб кетмай, Ер юзасига етиб келса, у метеорит деб юритилади.

“Илмий ҳисоб-китобларга кўра, Ер атмосферасига сутка давомида миллионлаб майда космик зарралар киради, бироқ уларнинг мутлақ кўпчилиги атмосферада ёниб кетади. Ер юзасига етиб келадиган метеоритларнинг умумий массаси эса ўртача кунига бир неча ўн тоннани ташкил этади. Шу билан бирга, аҳоли яшаш ҳудудларига йирик метеоритларнинг тушиши ниҳоятда кам учрайдиган ҳодиса ҳисобланади.

Қўшимча маълумотлар аниқланиши билан жамоатчиликка расман хабар берилади”, - дейилади хабарда.

209
0

Изоҳ