• 12 169 сўм
    36.93
  • 14 360 сўм
    -0.1
  • 159 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 169 сўм
    36.93
  • 14 360 сўм
    -0.1
  • 159 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 10:12

Тошкентда яшаш уйида 24 мингдан ортиқ психотроп дори воситаларини сақлаб келаётган шахс ушланди

У Қирғизистондан Фарғонага ўтказилган мазкур кучли таъсир қилувчи дори воситаларини пойтахтда қайта сотиш мақсадида $34 минг эвазига сотиб олган.

530
0
Видеодан кадр

ДХХ ҳамда Божхона идоралари ҳамкорлигида пойтахт ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда эса, 1987 йилда туғилган шахснинг Шайхонтоҳур туманидаги яшаш хонадони кўздан кечирилди.

Натижада, унинг уйидан ва автомашинасидан 16 227 дона "Прегабалин", 7 947 дона "Регапен", 35 дона "Лирика" ва 14 дона "Перге" – жами 24 223 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинди.

Терговга қадар текширув давомида, мазкур шахс муқаддам контрабандачилар томонидан Қирғизистондан Фарғона вилояти ҳудудига ўтказилган ушбу дори воситаларини 34 минг АҚШ доллари эвазига сотиб олиб, келгусида Тошкент шаҳрида қайта сотиш орқали мўмай даромад топишни мақсад қилган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан ЖКнинг 251-1-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди. Шунингдек, унинг Фарғона вилоятидаги жиноий шерикларини шахсига аниқлик киритиш ва қўлга олиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

530
0

Изоҳ