18 февраль куни соат 12:02 да Тошкент шаҳар Сергели тумани Янги Сергели кўчасида автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВББ хабар келиб тушган.
Қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 12:07 да етиб бориб, ёнғин соат 12:09 да ўчирилди.
Айтилган манзилда 4-автосаройга қарашли автобус ёниб зарарлангани аниқланган.
Изоҳ