• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 19 феврал 09:46

Фарғонада 16 яшар йигит профилактика инспекторини пичоқлади

Мактабнинг 9-синф ўқувчиси қўлга олинган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

1114
0
uznews.uz

Фарғонада мактабнинг 9-синф ўқувчиси Қўқон шаҳар 1-сон ИИБ профилактика инспекторини пичоқлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz’га хабар қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа маҳалла ҳудудида содир бўлган. Ҳодиса тафсилотлари ва жанжал қандай шароитда келиб чиққанлиги ҳозирча аниқ эмас. Пичоқланган ички ишлар органи ходими оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган Ж.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “б” банди билан билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1114
0

Изоҳ