• 12 169 сўм
    36.93
  • 14 360 сўм
    -0.1
  • 159 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 169 сўм
    36.93
  • 14 360 сўм
    -0.1
  • 159 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 18 феврал 11:58

Тошкентда ижтимоий тармоқ орқали инсон тана аъзоларини сотган шахслар қўлга олинди — видео

Гумонланувчилар интернет тармоқларида аудиторияда ҳамдардлик уйғотувчи материаллар жойлаштирган. Шундан сўнг улар донорлар ва даволанишга муҳтож шахсларни Тожикистондаги клиникалардан бирига операция учун юборган.

205
0
Видеодан кадр

Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув департаменти ҳамда давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳар ҳудудида инсон аъзолари ва тўқималарини олди-сотдиси билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинди. 

Аниқланишича, муқаддам Жиноят кодексининг 277-моддаси иккинчи қисми билан судланган 1989 йилда туғилган фуқаро турмуш ўртоғи билан биргаликда ўзаро жиноий тил бириктириб, осон пул топиш мақсадида инсонларда раҳм уйғотувчи видеолар тайёрлаб, интернет саҳифаларига жойлаб борган.

Олиб борилган тезкор тадбир натижасида эркак ижтимоий тармоқлар орқали инсон аъзолари ва тўқималарининг ноқонуний олди-сотдиси билан доимий равишда шуғулланиб келаётганлиги, мижозларни операция қилиш учун Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳридаги Истиқлол клиникасига олиб бораётганлиги маълум бўлди.

У ўзига ҳам буйрак кўчириш операциясини амалга оширган ва унга бу ишларни амалга оширишда ёрдам берганлар ҳам аниқланди. Улар орасида Telegram, Instagram, YouTube ижтимоий тармоқлари канал юритувчиси ҳам яқиндан ёрдам бериб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан инсон органларининг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланиб келган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 133¹-моддаси иккинчи қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

205
0

Изоҳ