• 12 191 сўм
    -29.68
  • 14 465 сўм
    -30.32
  • 159 сўм
    0.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 191 сўм
    -29.68
  • 14 465 сўм
    -30.32
  • 159 сўм
    0.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:34

2026 йил учун закот, фитр садақаси ва фидя миқдорлари эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2026 / ҳижрий 1447 йилги Рамазон ойи учун закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.

307
0
uznews.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2026 / ҳижрий 1447 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.

Закот нисоби:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 100 миллион сўм деб белгилади.

Шунга кўра, камида 85 грамм тилла ёки 100 миллион сўм пул маблағи ёки ушбу қийматдаги тижорат моли бўлган киши, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида камбағалларга беради.

Фитр садақаси миқдори:

Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:

— 2 кг буғдой ёки унинг қиймати – 10 000 (ўн минг) сўм;
— 2 кг буғдой уни ёки унинг қиймати – 12 000 (ўн икки минг) сўм;
— 4 кг арпа ёки унинг қиймати – 20 000 (йигирма минг) сўм;
— 2 кг майиз ёки унинг қиймати – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
— 4 кг хурмо ёки унинг қиймати – 200 000 (икки юз минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.

Фидя миқдори:

Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.

Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.

307
0

Изоҳ