• 12 276 сўм
    -11.73
  • 14 592 сўм
    -52.04
  • 159 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 276 сўм
    -11.73
  • 14 592 сўм
    -52.04
  • 159 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 13:18

Рақамли технологиялар вазири 15 млн фуқаро маълумотлари сизиб чиққанлиги ҳақидаги хабарларни рад этди

Шерзод Шерматов миллионлаб фуқаролар маълумотлари сизиб чиққанлиги тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди. Дастлабки маълумотларга кўра, гап тахминан 60 мингта ёзув ҳақида бормоқда.

260
0
uznews.uz

Февраль ойи бошида интернет тармоқларида электрон ҳукуматнинг марказий OAuth-сервери бузилгани ва 15 млн фуқаронинг шахсий маълумотлари сизиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Рақамли технологиялар вазирлиги маълумотига кўра, 27–30 январь кунлари учта давлат органининг ахборот тизимларига киберҳужумлар амалга оширилган.

Бироқ дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, ижтимоий тармоқларда 15 млн фуқаро маълумотлари ҳақида тарқатилган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Гап тахминан 60 мингта ёзув ҳақида кетмоқда.

«15 млн — жуда катта рақам бўлиб, у деярли ҳар бир инсонга дахл қилади. Шу боис бу рақам муаммога эътибор қаратиш ва уни жиддийроқ кўрсатиш учун қулай.

Агар 15 млн фуқаро ҳақида гап кетса, демак, мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпроғи, болаларни ҳисобга олмасак, деярли ярим паспорт эгалари маълумотлари интернетда жойлаштирилган деган маънони англатади. Бироқ бундай маълумот йўқ. Айнан ушбу ҳолат доирасида маълумотлар сотилмаяпти ва тарқатилмаяпти», — деди рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов.

Қайд этилишича, киберҳужум оқибатларини бартараф этиш мақсадида ахборот инфратузилмасига ноқонуний киришнинг олди олинган. Ягона идентификация тизими (OneID) фойдаланувчиларининг пароллари янгиланган ва техник ҳимоя воситалари кучайтирилган.

Шунингдек, OneID тизимида шахсий маълумотларни бошқа тизимларга фақат эгасининг розилиги билан тақдим этиш ёки чеклаш имконини берувчи қўшимча хавфсизлик чоралари жорий этилган.

260
0

Изоҳ