• 12 276 сўм
    -11.73
  • 14 592 сўм
    -52.04
  • 159 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 276 сўм
    -11.73
  • 14 592 сўм
    -52.04
  • 159 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 17:38

Андижонда мефедрон ишлаб чиқарувчи йирик нарколаборатория аниқланди

Шаҳар ташқарисидаги уйлардан бирида синтетик гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарадиган яширин нарколаборатория аниқланди. Ноқонуний муомаладан 26 кг мефедрон ва уни тайёрлаш учун ишлатиладиган қарийб 1,5 тонна прекурсорлар олиб қўйилган.

224
0
ДҚБ

Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармалари Контрабандага қарши курашиш бўлинмалари, ДХХ Тошкент ва Андижон вилоятлари бўйича бошқармалари ҳамда ИИБ ходимларидан иборат тезкор гуруҳ томонидан синтетик гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарувчи йирик наркология лабораторияси фаолияти фош этилди. Бу ҳақда ДБҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида олдиндан кузатувга олинган шахс тўхтатилиб, текширилганида унинг ёнида 2 минг сўмлик купюрага ўралган ҳолатда 0,13 грамм "гашиш" гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Шунингдек, қўлга олинган шахснинг кўрсатмаси асосида Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг Зангиота туманидан ўтган қисми четида жойлашган омборхона кўздан кечирилди. Натижада у ерда 5 та металл ва пластмасса идишларга қадоқланган синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш учун ишлатиладиган 900 литр прекурсорлар сақлангани аниқланган.

Терговнинг кейинги занжири Андижон вилоятига олиб келди. Яна икки киши шубҳа остига олиниб, улар яширинча кузатиб борилганда, турли манзиллардаги яширин жойлардан 100 литр суюқ ва 25 кг кукунсимон прекурсорларни олиб, Андижон шаҳрида жойлашган дала ҳовлига олиб борганликлари аниқланган.

Кейинги тезкор тадбирлар давомида дала ҳовли холислар иштирокида кўздан кечирилиб, у ерда яширин наркология лабораторияси борлиги аниқланган. Шунингдек, уйда 26 кг мефедрон ва 5 турдаги 590 литр прекурсор номаълум кимёвий суюқлик шаклида топилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу икки шахс ижтимоий тармоқлардаги "Саймон" лақабли молиявий куратори ёрдамида 15,8 минг долларга дала ҳовли сотиб олиб, унда гиёҳвандлик лабораториясини ташкил қилган.

Шундай қилиб, ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 26 кг мефедрон, шунингдек, 1,5 тоннага яқин синтетик гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган прекурсорлар ва кимёвий суюқликлар, турли хил махсус ускуналар ноқонуний муомаладан олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

224
0

Изоҳ