• 12 310 сўм
    -10.35
  • 14 666 сўм
    51.73
  • 160 сўм
    0.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 310 сўм
    -10.35
  • 14 666 сўм
    51.73
  • 160 сўм
    0.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:22

Андижонда 41 ёшли эркак кўчада турган 17 яшар қизга жинсий алоқа қилишни таклиф қилди

Қиз эса унга рад жавобини бериб, этироз билдиргани сабабли, эркак уни сўкиб, ҳақорат қилган. Суд эркакка жазо тайинлади.

425
0
Видеодан кадр

Суд ҳужжатларида аниқланишича, ҳуқуқбузар С.Х. 2026 йил 7 февраль куни соат 12:30 ларда Оқолтин тумани “Янги давр” МФЙ ҳудудида жойлашган спиртли ичимликлар дўконида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда дўкон ёнида турган 17 ёшли қизга бирга жинсий алоқа қилишни таклиф қилган.

Шундан сўнг, қиз С.Х.га рад жавобини бериб, эътироз билдирган. Ҳуқуқбузар эса билан жанжаллашиб, бақира-чақир қилиб, уни ҳар хил сўзлар билан сўкиб, майда безорилик содир қилган.

Судда С.Х. ўз айбига иқрорлигини билдирган. Суд уни МЖтКнинг 183-моддаси ва 41-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир қилган деб топиб, 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

425
0

Изоҳ