• 12 320 сўм
    17.18
  • 14 614 сўм
    106.5
  • 159 сўм
    -0.4
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 320 сўм
    17.18
  • 14 614 сўм
    106.5
  • 159 сўм
    -0.4
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Бугун, 10:34

Олмалиқда мактабда "тарбиявий" йиғилишдан сўнг 10-синф ўқувчиси вафот этди

Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан изоҳ берди.

1938
0
uznews.uz

Аввалроқ "Nemolchi.uz" лойиҳаси Олмалиқдаги мактаблардан бирида содир бўлган воқеа ҳақида маълумот берган эди. Хусусан, мактабнинг юқори синф ўқувчи қизлари "тарбиявий" йиғилишга тўпланиб, ички ишлар органлари ходимлари қизларга турли миш-миш ва ғийбатларни тарқатишга йўл қўймаслик ҳақида баланд овозда маъруза қилган.

Маълум қилинишича, йиғилиш вақтида олинган стресс натижасида қизлардан бирининг қонида тромб узилиб кетган ва у вафот этган.

Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, 28 январь куни Олмалиқ шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактабида бахтсиз ҳодиса содир бўлган: 2009 йилда туғилган 10-синф ўқувчиси К.Э. мактаб йўлагида ҳушини йўқотган.

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, қизча вафот этган.Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, бошқарма мазкур ҳолат бўйича якуний хулосалар расмий суриштирув ишлари якунлангандан сўнг эълон қилинишини маълум қилди.

1938
0

Изоҳ