• 12 303 сўм
    23.68
  • 14 508 сўм
    -0.32
  • 160 сўм
    0.51
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 303 сўм
    23.68
  • 14 508 сўм
    -0.32
  • 160 сўм
    0.51
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:43

Қирғизистонда чанғи учаётган 20 ёшли қиз жарликка қулаб тушди — видео

Қиз тепаликдан юқори тезликда тушаётган вақтда тўхташга улгурмай қолган. Оқибатда, ҳимоя тўсиғини бузиб, жарликка қулаб тушган.

294
0
Видеодан кадр

Ҳудудий ИИБ хабарига кўра, 2026 йил 8 февраль куни 2006 йилда туғилган қиз дўстлари билан бирга тоғ-чанғи базасига дам олиш ва чанғи учиш мақсадида келган. 

Ски-пассларни олиб, улар чанғи учишни бошлаган. Учиш жараёнида қиз юқори тезликда ҳаракатланиб, жарлик ёқасида ўрнатилган арқонли тўсиқни бузиб ўтиб, жарликка қулаб тушган.

Олинган тан жароҳатлари натижасида жабрланувчи Бишкек шаҳридаги Миллий госпиталнинг травматология бўлими реанимация бўлимига ётқизилган. Дастлабки тиббий хулосага кўра, унда икки пастки оёқ суяги, чап қўл суяги ҳамда умуртқа поғонаси синишлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича тегишли суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Зарур тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув натижаларига кўра Қирғиз Республикаси қонунчилигига мувофиқ қарор қабул қилинади.

294
0

Изоҳ