Мазкур тартибга кўра, 2026 йил 1 апрелдан:
— тиббиёт ходимлари учун иш ҳафтаси 36 соатдан ошмаслиги белгиланди;
— зарарли ва хавфли меҳнат шароитида ишловчи ходимлар учун қисқартирилган иш вақти тартиби қўлланилади;
— юқори психоэмоционал ва интеллектуал юкламага эга тиббий фаолият турларида ҳам иш вақти ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади;
— нотиббий ходимлар учун иш вақти ҳафтасига 40 соатни ташкил этади.
Поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктлари иш режими:
— душанба–жума: 08:00–20:00;
— шанба: 08:00–14:00 (навбатчилик асосида).
Янги тиббиёт модели жорий этилган ҳудудларда:
— асосий иш вақти: 08:00–16:00; — қўшимча навбатчилик: 16:00–20:00.
Қайд этилишича, навбатчилик вақтида тиббиёт ходимларининг иш ҳақи сақлаб қолинади. Шунингдек, ички ҳужжатлар ва меҳнат шартномалари қайта расмийлаштирилади.
Стационар муассасаларда эса навбатчилик доимий асосда ташкил этилади.
Изоҳ