Покистонда ўтказилган нуфузли IX “Жамоа руҳи” халқаро мусобақасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги разведкачилари 97,3% натижа билан ғалаба қозонишди. Иккинчи ўринни Малайзия (82,1%), учинчи ўринни эса АҚШ (76,4%) эгаллади, дея хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати.
Мусобақада дунёнинг 19 та давлатидан 34 та жамоа иштирок этди. Улар 90 км масофани босиб ўтиш жараёнида 31 маротаба турли мураккаб ва кутилмаган тўсиқлар ҳамда амалий тест синовларини бажаришлари лозим эди. Ушбу масофани ҳарбийларимиз 33 соат 34 дақиқада босиб ўтди.
Шунингдек, ҳарбийларимиз 80 кг вазндаги "ярадор"ни 5 км масофага ташиш бўйича мутлақ рекорд (27 дақиқа) ўрнатишди.
Изоҳ