• 12 303 сўм
    23.68
  • 14 508 сўм
    -0.32
  • 160 сўм
    0.51
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 303 сўм
    23.68
  • 14 508 сўм
    -0.32
  • 160 сўм
    0.51
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 14:19

Тошкентда аёлларни алдаб хорижга фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбораётган жиноий гуруҳ ушланди

28 ёшли жиноятчи ва унинг икки шериги мамлакатнинг турли ҳудудларида оғир турмуш шароитида бўлган аёлларни қидириб топиб, уларни алдов йўли билан фоҳишалик билан шуғулланиш учун чет элга жўнатган.

138
0
ИИВ

Тошкент аэропортида жиноий гуруҳ аъзолари - 28 ёшли аёл, 22 ва 27 ёшли икки эркак ушланди. Мазкур фуқаролар Қашқадарё ва Сурхондарёда яшовчи икки нафар фуқарони Туркия давлатига ишлаш учун юбормоқчи бўлган.

Маълум бўлишича, бу аёлларга жиноятчилар Туркияда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида қонуний ишлашни ваъда қилган. Бироқ, аслида улар моддий рағбатлантириш эвазига ушбу фуқароларни Истанбулга олиб чиқиб, жинсий эксплуатация қилишни режалаштирган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Бухоро вилоятида туғилган жиноятчилар оғир турмуш шароитига тушиб қолган қизлар ва аёлларни атайлаб қидириб топиб, уларни ишга жойлаштириш баҳонасида алдов йўли билан хорижга жўнатганликларини аниқлади. Янги қурбонларни излашда улар ёлғиз оналарга алоҳида эътибор беришган.

Улар жабрланувчиларни Тошкент - Истанбул йўналиши бўйича хорижга жўнатиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

138
0

Изоҳ