• 12 320 сўм
    17.18
  • 14 614 сўм
    106.5
  • 159 сўм
    -0.4
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 320 сўм
    17.18
  • 14 614 сўм
    106.5
  • 159 сўм
    -0.4
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:41

Ковидга қарши вакцина олганлар соғлиги ёмонлашдими?

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ижтимоий тармоқда тарқалган хабарлар юзасидан маълумот берди.

305
0
CCВ

Ижтимоий тармоқларда коронавирусга қарши вакцина олган инсонлар ҳаёти хавф остида экани, хусусан, улар саратонга чалиниши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. 

Бу ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков маълумот берди.

“Аввало, ушбу хабарлар мутлақо асоссиз эканлигини алоҳида таъкидлаш керак. Маълумотларга кўра, пандемия бошлангандан то ҳозиргача дунё бўйича 710 миллион киши бу касалликка чалинган, 7 миллиондан кўпроғи ҳаётдан кўз юмди. Агар вакцина топилмаган ва эмлаш тадбирлари уюшқоқлик билан ўтказилмаганда, бу рақамлар бир неча баробар юқори бўлиши мумкин эди. Буни вакцина кашф этилгунга қадар ўтган бир йил давомида ўлим кўрсаткичи юқори бўлгани ҳам яққол тасдиқлайди”, - дейди у.

Атабековнинг сўзларига кўра, қўлланилган вакциналар геномга салбий таъсир қилмайди, бу ўз исботини топган. Тўғри, вакцинани қабул қилган айрим одамларда турли салбий ҳолатлар, масалан, нафас олиш қийинлашуви, тана ҳарорати ошиши ва юракнинг тез уриши каби белгилар кузатилган. Аммо бу вақтинчалик бўлиб, эмлангандан сўнг 2-3 кун ўтгач, барчаси ортда қолган.

“Материалда онкологик касалликлар хавфи ҳам вакцинага боғлиқлиги ва эмлашдан кейин танада пайдо бўлган салбий ҳолат(қабул қилинган вакцина)дан қутулиш учун эса карабаш ва арслонпанжаси гиёҳларидан фойдаланиш тавсия этилганки, бу ҳар бир мутахассисни таажжубга солиши, шубҳасиз.

Бу соҳадан умуман йироқ бўлган одамнинг фикридан бошқа нарса эмас. Карабаш шамоллаш, нафас йўллари яллиғланишида, арслонпанжаси эса аёлларда гормонал ҳолатни мўътадил ушлаб туриш мақсадида қайнатма сифатида ишлатиб келинган. Шундан келиб чиқилса, ушбу икки гиёҳ вакцинадан кейин пайдо бўлган иммунитетга таъсир кўрсатиш ва йўқ қилиш хусусиятига эга эмас”, - дея қўшимча қилди у.

305
0

Изоҳ