Жорий йил 1 июлдан бошлаб уй-жой мулкдори ҳар ойнинг 15 санасига қадар мажбурий тўловларни кўп квартирали уйнинг банк ҳисоб рақамига ўтказиб бермаса, қарздорлик бартараф этилгунга қадар электр энергияси учун тўловларни қабул қилиш чекланади. Бу президентнинг кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қароридан келиб чиқади.
Кўп квартирали уйнинг банк ҳисоб рақамидаги маблағлар ҳар ойда биринчи навбатда кўп квартирали уйнинг электр энергияси учун тўлов харажатларига йўналтирилади.
Бундан ташқари, мулкдорнинг мажбурий тўловлари кечиктирилган ҳар бир кун учун уларнинг суммасидан пеня ҳисобланади:
- юридик шахслар учун - 0,4%;
- жисмоний шахслар учун - 0,1%.
Бунда ҳар бир ой учун пеня миқдори муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ҳисобланган пеня суммаси тенг улушларда кўп квартирали уйнинг банк ҳисобварағига ва "Mening uyim" тизимига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплашга йўналтирилади.
Изоҳ