• 12 320 сўм
    17.18
  • 14 614 сўм
    106.5
  • 159 сўм
    -0.4
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 320 сўм
    17.18
  • 14 614 сўм
    106.5
  • 159 сўм
    -0.4
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:14

Ўзбекистон олимлари тўлиқ биопарчаланадиган экологик тоза плёнкалар ишлаб чиқди

Фанлар академиясига қарашли Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари пластик чиқиндилар билан боғлиқ экологик муаммоларга ечим сифатида янги ишланмани тақдим этди.

102
0
academy.uz

Маълум қилинишича, Юқори молекулали ўсимлик моддалари кимёси лабораторияси мутахассислари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиққан.

Ташқи кўриниши ва механик хоссалари жиҳатидан синтетик полиэтилен плёнкаларга ўхшаш бўлган ушбу маҳсулот табиат учун мутлақо хавфсиз бўлиб, тупроқ ва сув муҳитида осон парчаланади.

Мутахассислар ушбу биоплёнкалар озиқ-овқат ва фармацевтика саноатида қўллаш учун истиқболли эканини таъкидлаб, улар пластик чиқиндилар ҳажмини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга бўлишини қайд этмоқда.

Янги ишланма маҳаллий хомашёга асослангани ҳамда атроф-муҳит ва инсон саломатлиги учун хавфсизлиги билан «яшил иқтисодиёт» ва барқарор ривожланишга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

102
0

Изоҳ