• 12 279 сўм
    13.71
  • 14 508 сўм
    16.2
  • 159 сўм
    0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 279 сўм
    13.71
  • 14 508 сўм
    16.2
  • 159 сўм
    0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 14:08

ИИВ 50 йилдан ошган "антиквар" автомобиллардан фойдаланиш қоидаларига аниқлик киритди

Эскирганига 50 йилдан ошган "анттиквар" автомобиллар оригинал конструкцияси сақланган ва махсус сериядаги рақам белгилари олинган тақдирда эксплуатация қилиниши мумкин бўлади.

273
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Ўзбекистонда 1 февралдан бошлаб 50 йилдан ортиқ ишлатилган автомобиллардан фойдаланишга тақиқ жорий этилгани ва бундай автомобиллар давлат рўйхатидан чиқарилиши ҳақида хабар берган эдик.

ИИВ МИБдан маълум қилишларича, 50 йилдан ошган, антиквар деб топилган автомобиллар бундан мустасно.

Ҳукумат қарорига кўра, ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ вақт ўтган, асл ҳолати (ташқи кўриниши), конструкцияси ва асосий агрегатлари сақланиб қолган автотранспорт воситалари антиквар ҳисобланади.

Юридик шахсларга тегишли бўлган антиквар автомобиллар учун АNТ сериясидаги I, IA, IE ёки IAE турдаги давлат рақами белгилари жорий этилади.

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган антиквар автомобиллар учун III, IIIА, IIIE ёки IIIAE турдаги АNТ серияли давлат рақами белгилари жорий этилади.

Бундай транспорт воситаларига давлат рақам белгиларини олиш учун фуқаролар ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимларига мурожаат қилишлари лозим.

Давлат рўйхатидан ўтказиш рақамлари турлари билан бу ерда танишиш мумкин.

273
0

Изоҳ