Жорий йилнинг 21 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов Туркия Суперлигаси доирасидаги ўйинда жиддий жароҳат олганлиги сабабли 6-9 ой майдонга туша олмаслиги ҳақида хабар берган эдик. ЎФА Матбуот хизматининг хабар беришича футболчи жарроҳлик амалиётини ўтказган.
"Ҳусниддин Алиқулов Италия пойтахти Рим шаҳридаги "Villa Stuart" клиникасида таниқли жарроҳлардан бири — Пиэр Паоло Мариани томонидан операция қилинди. Алиқулов айни пайтда ўзини яхши ҳис қилмоқда ва тез орада реабилитация жараёнини бошлайди," - дейилади хабарда.
Изоҳ