• 12 279 сўм
    13.71
  • 14 508 сўм
    16.2
  • 159 сўм
    0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 279 сўм
    13.71
  • 14 508 сўм
    16.2
  • 159 сўм
    0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:08

Нью-Йоркда 11 ёшли ўзбекистонлик қиз мактаб автобуси уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди — видео

Амира Аминова пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган вақтида мактаб автобуси уни уриб кетган. Қизалоқ касалхонада вафот этди.

106
0
Ижтимоий тармоқ

АҚШнинг Нью-Йорк штатида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 ёшли ўзбекистонлик Амира Аминова ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йорк шаҳридаги бош консулхонаси хабар берди.  

Консулхонаси марҳум қизалоқнинг онасига, яқинлари ва барча қариндош-уруғларига ушбу оғир ва қайтиб тўлдириб бўлмас йўқотиш муносабати билан самимий ва чуқур таъзия билдирди.

Бош консулхона боланинг онаси билан доимий алоқада бўлиб, шунингдек Нью-Йорк шаҳридаги тегишли ваколатли идоралар билан ҳамкорлик қилмоқда.

“Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги дипломатик муассасалари марҳуманинг оиласига биринчи мурожаатданоқ ва тўлиқ ҳажмда зарур ёрдам кўрсатишга тайёр”, - дейилади хабарда.

Маҳаллий ОАВнинг хабар қилишича, ҳодиса пайшанба куни соат 15:00 дан кейин содир бўлган. 

11 ёшли Амира Аминова "Бэз Бич" авенюсида пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган вақтида ўнг тарафга бурилаётган мактаб автобуси уни уриб кетган. Воқеа оқибатида, Амира вафот этган.

Маълумотларга кўра, Бруклинда яшовчи 62 ёшли автобус ҳайдовчиси Вава Аурелус пиёдага йўл бермаслик ва эҳтиёт чораларини кўрмасликда айбланмоқда.

106
0

Изоҳ