• 12 266 сўм
    7.39
  • 14 492 сўм
    36.93
  • 159 сўм
    -0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 266 сўм
    7.39
  • 14 492 сўм
    36.93
  • 159 сўм
    -0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Иқтисодиёт Бугун, 15:44

Сенаторлар Ўзбекистонда ислом банкини жорий этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Қонуннинг қабул қилиниши, Сенат аъзоларининг фикрича, аҳоли ва бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, банк соҳасида рақобатни кучайтириш ва стратегик инвесторларни жалб қилиш имконини беради.

177
0
uznews.uz

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда ислом банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонун кўриб чиқилди.

Мажлисда сўнгги йилларда мамлакатимизда халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда замонавий банк хизматларини жорий этиш ва банк тизимини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Бугунги кунда молиявий хизматлар қамровини кенгайтириш ва халқаро ислом молияси стандартларига мувофиқ муқобил банк хизматларининг янги турларини жорий этиш зарурати юзага келмоқда. Шундан келиб чиқиб, мазкур қонун билан 2 та кодекс ва 7 та қонунга исломий банк фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи янги нормалар киритилмоқда.

Хусусан, қонун билан исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тури жорий этилиб, унга қўйиладиган талаблар белгиланмоқда. Шундай қилиб, ушбу лицензия билан банклар исломий банкинг соҳасида тўлақонли фаолият юритишлари ёки бир вақтнинг ўзида ҳам анъанавий, ҳам исломий банк фаолиятини амалга оширишлари мумкин.

Шунингдек, ислом молияси фаолияти билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Марказий банкда ва ислом банклари фаолиятини амалга оширувчи банкларда ислом молияси кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолиятига доир талаблар белгиланмоқда.

Бундан ташқари, исломий молиявий операцияларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, Солиқ кодексига исломий молиявий операцияларни солиққа тортиш тартибини белгиловчи алоҳида боб киритилиб, унга кўра, исломий молиявий фаолиятдан олинган даромадлар солиққа тортиш мақсадида фоизли даромадга тенглаштирилади, банклар ва микромолия ташкилотлари томонидан мижозга реализация қилинадиган товарларга устама ҚҚСдан озод қилинади.

Сенаторларнинг фикрича, ушбу қонун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга, мамлакатда рақобат муҳитини яхшилашга, шунингдек, банк-молия соҳасига янги стратегик инвесторларнинг кириб келишига хизмат қилади.

Муҳокама якунида сенаторлар қонунни маъқуллади.

177
0

Изоҳ