• 12 279 сўм
    13.71
  • 14 508 сўм
    16.2
  • 159 сўм
    0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 279 сўм
    13.71
  • 14 508 сўм
    16.2
  • 159 сўм
    0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:05

Сенат қонунга киритилган суд ишларига аралашиш ва суд биносидаги тартиб тўғрисидаги тузатишларни рад этди

Бунга қонун устуворлиги ва суд мустақиллиги тамойилларига аниқланган зиддиятлар, шунингдек, ҳужжатни тайёрлашда тартиб-таомилларга риоя этилмагани сабаб бўлди.

91
0
Senat.uz

Олий Мажлис Сенатининг 13-ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун муҳокама қилинди.

Қонунда суд ишларини ҳал этишга қонунга хилоф равишда аралашганлик учун жавобгарлик чораларини аниқлаштириш, суд биносида тартибни бузганлик учун маъмурий чоралар белгилаш, шунингдек, солиқ органлари иштирокидаги айрим солиқ низоларини маъмурий судлар ваколатига ўтказиш назарда тутилмоқда.

Қайд этилганидек, ушбу нормалар суд ҳокимиятининг нуфузини ошириш ва суд қарорларининг холислигини таъминлашга қаратилган.

Шу билан бирга, қонунда қайта кўриб чиқилиши ва амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштирилиши лозим бўлган нормалар мавжуд.

Хусусан, таклиф этилаётган нормалар маъмурий суд ишларини юритишга оид амалдаги процессуал қоидаларга мос келмайди, бу эса суд амалиётида ҳуқуқий ноаниқлик, турли талқинлар ва қарама-қаршиликларни келтириб чиқариши мумкин.

Сенаторларнинг таъкидлашича, бу қонун устуворлиги (rule of law) ва суд мустақиллиги (judicial independence) каби умумеътироф этилган халқаро ҳуқуқий стандартларга, шунингдек, мамлакатда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий мақсадларига зиддир.

Бундан ташқари, қонунни тайёрлаш ва киритиш жараёнида қонун ижодкорлиги соҳасида белгиланган тартиб-таомилларга тўлиқ риоя этилмаган. Хусусан, қонунчиликка тегишли ўзгартиришларни ягона пакет билан киритиш масалалари эътибордан четда қолган.

Сенаторлар бу каби ҳолатлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатиши, ҳуқуқни қўллаш амалиётида қийинчиликлар келтириб чиқариши мумкинлигига эътибор қаратдилар.

Муҳокамалар якунида сенаторлар қонун ижодкорлигида тизимлилик, ҳуқуқий аниқлик ва қонун устуворлиги принципларига қатъий риоя этиш давлат бошқаруви самарадорлигини таъминлашнинг муҳим шартлари эканлигини қайд этиб, қонунни тақдим этилган таҳрирда маъқуллаш мақсадга мувофиқ эмас, деган хулосага келдилар.

91
0

Изоҳ