• 12 199 сўм
    30.12
  • 14 585 сўм
    -2.93
  • 160 сўм
    0.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 199 сўм
    30.12
  • 14 585 сўм
    -2.93
  • 160 сўм
    0.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Маданият Кеча, 22:44

Ўзбекистон ва Туркиянинг биринчи хонимлари республика даврининг энг муҳим музейларидан бирига ташриф буюришди

Зироат Мирзиёева ва Эмине Эрдоған "Анқара Палас" музейи экспозицияси, жумладан, Бухоро ҳунармандларининг буюмлари билан танишди.

66
0
Зироат Мирзиёева

Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи доирасида Зироат Мирзиёева Туркия биринчи хоними Эмина Эрдоған билан бирга "Анқара Палас" музейига ташриф буюрди.

Анқаранинг тарихий марказида жойлашган музей қарийб минг квадрат метр майдонни эгаллайди ва деярли бир асрлик тарихга эга меъморий объектдир. У Туркиянинг бой маданий ва бадиий меросини акс эттириб, Усмонлилар ва республика давридаги анъаналарни бирлаштиради.

Музей экспозициясидан тўқимачилик ва чинни буюмлар намуналари, қўлёзмалар, дипломатик совғалар, Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатуркнинг шахсий буюмлари, ноёб тарихий ашёлар ўрин олган. Тўпламда Ўзбекистон ва Туркия халқларининг чуқур тарихий алоқалари ва ўзаро маданий таъсиридан яққол далолат берувчи Бухоро ҳунармандлари буюмлари алоҳида ўрин тутади.

Ташриф давомида меҳмонларга миллий либослар тўпламлари намойиш этилди, анъанавий каштачилик, кулолчилик ва қўғирчоқ ясаш жараёнлари кўрсатилди.

Зироат Мирзиёева маданий меросни асраб-авайлаш муҳимлигини таъкидлаб, турк халқи уни асраб-авайлаш ва оммалаштириш масалаларига ғамхўрлик ва ҳурмат билан қарашини таъкидлади.

Учрашувда, шунингдек, гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг асосий йўналишларидан бири бўлиб қолиши, маданият халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

Дастур якунида Ўзбекистоннинг биринчи хоними ва Эмина Эрдўған Хатай вилоятида Ўзбекистон томонидан қурилган турар жой мажмуасини очиш маросимида иштирок этдилар, шунингдек, Истанбул шаҳрида ўзбек мактаби қурилишига старт бердилар.

66
0

Изоҳ