Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон ҳудудида электрон хизматлар кўрсатувчи 78 та хорижий компания бюджетга 181,3 млрд сўм солиқ тўлаган.
Бу сумма 2024 йилга нисбатан 50 фоизга кўп.
Тўланган солиқларнинг 93 фоиздан ортиғи қуйидаги 10 та хорижий компанияга тўғри келади:
• Apple - 49,51 млрд сўм;
• Мета - 49,07 млрд сўм;
• Google - 44,45 млрд сўм;
• Open AI - 11,71 млрд сўм;
• Booking.com - 4,32 млрд сўм;
• Tiktok - 3,56 млрд сўм;
• Netflix - 1,84 млрд сўм;
• АCCА - 1,58 млрд сўм;
• XSOLLA - 1,55 млрд сўм;
• Amazon - 1,47 млрд сўм.
Агар 2024 йилда Meta етакчи бўлиб, Apple атиги учинчи ўринни эгаллаган бўлса, 2025 йилда Apple солиқ тўловлари бўйича биринчи ўринга чиқиб, Ўзбекистондаги энг йирик хорижий ИТ-солиқ тўловчига айланди.
Изоҳ