"Ўзгидромет" хабарига кўра, февраль ойининг биринчи беш кунлигида нам об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари +5...+10 даражагача, кундуз кунлари +13...+18 даражагача аста-секин кўтарилади.
Кейинчалик ойнинг охиригача ҳарорат кечалари +2...+7 дан 0...-5 даражагача, кундуз кунлари +5...+10 дан +13...+18 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик алоҳида кунларда, ҳар ўн кунликда 2-3 кун бўлиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, 21 асрнинг энг совуқ ойи 2014 йилнинг феврали бўлиб, ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан 4-8 даражага паст бўлган. Энг иссиқ ойлар 2004, 2016 ва 2021 йилларнинг февраль ойлари бўлиб, уларда ўртача ойлик ҳарорат иқлимий меъёрдан 3-6 даражага юқори бўлган.
Изоҳ