• 12 199 сўм
    30.12
  • 14 585 сўм
    -2.93
  • 160 сўм
    0.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 199 сўм
    30.12
  • 14 585 сўм
    -2.93
  • 160 сўм
    0.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 16:56

B1 сертификатига эга бўлган абитуриентларга олий ўқув юртларига тил йўналишлари бўйича ўқишга киришда имтиёзлар берилди

Янги тартибга кўра, чет тилидан B1 даражадаги сертификатга эга бўлган абитуриентларга тегишли фан бўйича максимал баллнинг 75 фоизи берилади.

97
0
siut.uz

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзгартиришларга кўра, фанлар мажмуасида чет тили асосий тил сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул чет тилини билиш даражаси B1 даражадан паст бўлмаган миллий ёки халқаро тан олинган сертификат асосида амалга оширилади.

Фанлар мажмуасида чет тили фани мавжуд бўлган таълим йўналишларига қабул қилишда:

- мазкур фан бўйича B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган абитуриентларга белгиланган максимал баллнинг 75 фоизи миқдорида балл берилади;

- мазкур фан бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган абитуриентларга белгиланган максимал балл берилади.

Эслатиб ўтамиз, илгари ушбу йўналишларга қабул В2 даражадан паст бўлмаган миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилар эди.

97
0

Изоҳ