• 12 128 сўм
    29.9
  • 14 419 сўм
    65.79
  • 159 сўм
    -0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 128 сўм
    29.9
  • 14 419 сўм
    65.79
  • 159 сўм
    -0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 13:40

Президент Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ва прокурорига ҳайфсан эълон қилди

Давлат раҳбари ишдаги камчиликларни бартараф этиш учун Равшан Султонхўжаев ва Анвар Ўрмоновга олти ой синов муддати белгилади.

216
0
Коллаж UzNews.uz

Сешанба куни бўлиб ўтган йиғилишда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султонхўжаев ва Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи Анвар Ўрмоновнинг давлат раҳбари таъкидлаганидек, жиноятларни фош этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича фаол иш олиб бориш ўрнига шаҳар бўйлаб микроавтобусда саёҳат қилиш билан чекланиб қолгани танқид қилинди.

Шавкат Мирзиёев 12 та туман ҳокими, ИИБ, прокуратура, "маҳалла еттилиги" ва жамоатчилик билан ҳамкорлик йўлга қўйилса, 7,5 мингтагача жиноятнинг олдини олиш мумкинлигини таъкидлади.

Р.Султонхўжаев ва А.Ўрмоновга ишдаги камчиликларни бартараф этиш учун ҳайфсан эълон қилиниб, 6 ой синов муддати белгиланди.

Бундан ташқари, давлат раҳбари пойтахт ички ишлар органлари тизимидаги терговчи ва суриштирувчиларнинг иш сифати етарли даражада эмаслигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили ходимларнинг малакаси пастлиги сабабли 833 та жиноят иши қўзғатилмаган ва ҳисобдан яширилган. Жиноятлар сони камайгани тўғрисидаги ҳисоботларга қарамай, пойтахтдаги 26 та маҳалла ҳали ҳам "қизил" зонада, яна 465 таси "сариқ" тоифада қолмоқда.

Қайд этилишича, республикадаги 208 та туман орасида оилавий зўравонлик, босқинчилик ва безорилик ҳолатлари бўйича Чилонзор тумани, босқинчилик ҳужумлари бўйича эса Юнусобод тумани биринчи ўринда туради. Бундан ташқари, ўтган йили энг кўп қотиллик Яшнобод ва Миробод туманларида, оғир тан жароҳати етказиш Олмазор туманида, босқинчилик Шайхонтоҳур туманида қайд этилган.

Шу муносабат билан яқинда юқорида қайд этилган барча туманларга ички ишлар органларига янги раҳбарлар тайинланди. Президент улар ўз ҳудудида жиноятчиликни жиловлаш бўйича ташаббус кўрсатиб, кескин ўзгариш қилиши кераклигини таъкидлади.

216
0

Изоҳ